Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Венесуэлага ёрдам учун 900 нафар аскар юборди

АҚШ Венесуэлага ёрдам учун 900 нафар аскар юборди

Бу ҳақда Reuters АҚШ Жанубий қўмондонлиги бошлиғи генерал Френсис Донованга таяниб хабар қилмоқда.

"АҚШ ҳарбийлари ёрдам операцияларини қўллаб-қувватлаш учун Венесуэла ва унинг атрофида катта кучларни тўплади, мамлакат ичида 900 дан ортиқ аскар ва Кариб денгизи марказлари Пуэрто-Рико ва Кюрасаода яна 800 аскар бор", дейилади ҳисоботда.

Генералнинг сўзларига кўра, АҚШ қўшинлари қидирув-қутқарув операцияларида иштирок этган, аэропорт фаолиятини тиклашга ёрдам берган ва гуманитар ёрдам етказиб берилишини таъминлаш учун ҳаво ва денгиз кучларини сафарбар қилган.

Бундан ташқари, АҚШ зилзиладан кейинги вазият ҳақида маълумот тўплаш ва тўлиқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун 4-5та MQ-9 Reaper разведка дронларини жойлаштирган.

Киритилди: 15:42 02.07.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!