АҚШ Венесуэладан олиб чиққан юз миллионлаб долларлик олтин Америка омборларида сақланмоқда, чунки маҳаллий саноатчилар уни қайта ишлашдан қўрқмоқда.
Бу ҳақда манбаларга таяниб The New York Times газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, олтинни тозалаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар мазкур қимматбаҳо металл жиноий гуруҳларни молиялаштириш, коррупция ёки атроф-муҳитга зарар етказиш билан боғлиқ эмаслиги бўйича кафолат талаб қилмоқда.