Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Венесуэла яқинида қўлга олинган танкерни нефти билан бирга мусодара қилмоқчи

АҚШ Венесуэла яқинида қўлга олинган танкерни нефти билан бирга мусодара қилмоқчи

АҚШ маъмурияти аввалроқ Венесуэла қирғоқларида қўлга олинган танкер ва у олиб кетаётган нефтни мусодара қилишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт навбатдаги матбуот брифингида маълум қилди.

"Ҳозирда кемани мусодара қилиш бўйича иш олиб борилмоқда", деди у ва терговчилар ҳозирда у устида иш олиб бораётганини қўшимча қилди.

"Нефтга келсак, бу бошқа масала. Кема АҚШ портига йўл олади ва Вашингтон нефтни мусодара қилиш ниятида. Бироқ, бу нефтни мусодара қилишнинг қонуний тартиби мавжуд ва бу қонуний тартиб-қоидага амал қилинади", - дея қўшимча қилди Левитт.

Аввалроқ Венесуэла ТИВ АҚШнинг Кариб денгизида нефть танкерини тортиб олганини халқаро қароқчилик ҳаракати деб билишини маълум қилганди.

Киритилди: Бугун 09:45. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!