Қўшма Штатлар Давлат котиби Марко Рубио ва президент Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф шу ҳафта охирида Францияга ташриф буюриши кутилмоқда, деб хабар беради нашр, ўз манбаларига таяниб.
Манбаларнинг сўзларига кўра, Уиткофф Парижда Франция президенти Эммануел Макрон билан учрашади, Рубио эса Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро билан музокаралар ўтказади.
Ташриф тайёргарлиги билан таниш бўлган расмий шахснинг сўзларига кўра, томонлар Украина, Эрон ва савдо муносабатларини, шу жумладан, Трампнинг бож тўловларини жорий этиш ҳақидаги таҳдидларини муҳокама қилишади.