Бугун 21 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

AҚШ ва Хитой мудофаа вазирлари узоқ танаффусдан кейин музокара ўтказди

AҚШ ва Хитой мудофаа вазирлари узоқ танаффусдан кейин музокара ўтказди

AҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатни яхшилаш мақсадида хитойлик ҳамкасби адмирал Донг Жун билан батафсил суҳбатлашди. Бу икки қудратли мамлакат мудофаа соҳаси етакчилари 2022 йил ноябрдан бери мулоқот қилмаган эди. Эътиборлиси, мазкур телефон суҳбати Давлат котиби Энтони Блинкеннинг шу ой Хитойга мўлжалланган ташрифи олдидан бўлиб ўтган.

Маълумки, AҚШ Хитой ҳарбийлари билан алоқани яхшилаш орқали Ҳинд-Тинч океани минтақасида кескинликни камайтиришга ҳаракат қилмоқда. 2022 йил августда Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга ташрифидан сўнг Пекин маъмурияти икки давлат ҳарбийлари ўртасидаги юқори даражали алоқани тўхтатди.

Пелоси Хитой ва AҚШ ўртасида кескинлик кучайгани, Пекин маъмуриятининг қоралаши ва огоҳлантиришига қарамай, оролга борди. Қўшма Штатлар Тайвань халқи билан бирдам экани ҳақида баёнот берди. Икки давлат муносабати Президент Жо Байден ва Раис Си Цзиньпиннинг 2023 йил 15 ноябрь куни Калифорнияда бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасидаги музокарасидан сўнг яна пасая бошлади.

Киритилди: 18:04 17.04.2024. Ўқилди: 1090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!