Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарғона шаҳридаги дўкондан акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

A A A
Фарғона шаҳридаги дўкондан акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.S.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Х.Т. харидорга акциз маркасиз “Milano” номли тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкон ва омборхонасидан хорижда ишлаб чиқарилган 24 турдаги умумий баҳоси 131,2 млн сўмлик жами 13 139 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:30 20.05.2024. Ўқилди: 3161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!