Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда қоши қирқилган йигит 6-синф қизига севги изҳор қилгани учун жазоланган

A A A
Самарқандда қоши қирқилган йигит 6-синф қизига севги изҳор қилгани учун жазоланган

Ижтимоий тармоқларда «Мактаб боласи самосуд қилинди» сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганиб, ўз кузатувига олди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 16 май куни Пастдарғом тумани ИИБ га 2009 йилда туғилган Б.С. (ўғил бола) тан жароҳати олганлиги тўғрисида унинг онаси Ж.И. дан ариза келиб тушган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, вояга етмаган Б.С. 20-мактабнинг 9-синфида таълим олиши, у шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси Қ.А. (қиз) га севишини айтганлиги, сўнг Қ.А. нинг акаси, А.Қ. ҳолатдан хабар топиб, 15 май куни Б.С. ни ўз уйининг ички томонига олиб кириб, унга тан жароҳати етказган. Шунингдек, А.Қ. гўёки унинг таъзирини бериш мақсадида Б.С. нинг сочи ва қошини қайчи билан қирқиб, уйидан чиқариб юборган.

Мазкур воқеа юзасидан 19 май куни Пастдарғом тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган❗️

Тергов давомида вояга етмаган Б.С. га нисбатан содир этилган бошқа ғайриқонуний ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Бу борада қўшимча ахборот берилади.

Киритилди: 12:35 20.05.2024. Ўқилди: 3924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!