Александр Усик Ар-Риёдда Тайсон Фьюрини мағлуб этиб, мутлақ жаҳон чемпионига айланган эди.
Қизиқ жиҳати шундаки, Усик мутлақ жаҳон чемпиони мақомида бор йўғи икки ҳафтагина бўлар экан. Боиси, IBF ташкилоти уни чемпионлик камаридан маҳрум қилади. Аслида Усик IBF камарини мажбурий даъвогардан ҳимоя қилиши керак эди. Шартномада Тайсон Фьюри реванш жанги ўтказиш мажбурияти бор. Александр кейинги жангини айнан Фьюрига қарши ўтказади. Бу ҳолатда IBF чемпионлик камари вакант қолади.
Айни пайтда украиналик боксчи IBF, WBA, WBO, WBC ҳамда иккинчи даражали ҳисобланган IBO чемпионлик камарлари соҳиби бўлиб турибди. Усик ҳаваскор боксда Лондон-2012 Олимпиадаси, проф боксда эса 2018-2019 йилларда биринчи оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлган.