Эронда исломий республика президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Амир Абдуллахиян ҳалок бўлган вертолёт ҳалокатига АҚШнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Бу ҳақда 20 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Ллойд Остин маълум қилди.
“Қўшма Штатлар ҳалокатга ҳеч қандай алоқаси йўқ, бу ҳақиқат”, — дея Пентагон раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.