Вашингтон Эрон президентини олиб кетаётган вертолётнинг қулашига бахтсиз ҳодиса сабаб бўлганини айтди.
Америка расмийлари ташқи аралашув белгиларини кўрмаяпти. АҚШ Сенатидаги демократлар етакчиси Чак Шумер шундай деди. Унинг сўзларидан NBC News иқтибос келтирмоқда.
«Вертолёт ҳалокатга учраган Эрон шимоли-ғарбий қисмида жуда ёмон, туманли об-ҳаво бўлган эди. Демак, бу бахтсиз ҳодиса бўлиб кўринади, аммо иш ҳалигача тўлиқ тергов остида», — деди Шумер.
Вашингтон вакилининг сўзларига кўра, провокация белгилари йўқ. АҚШ разведкаси «нопок ўйин» ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини айтди. Шумер, шунингдек, Вашингтон вазиятни кузатишда давом этишини билдирди.