АҚШ ва Хитой Россия иштирокидаги учрашув масаласида келиша олмаяпти
АҚШ ва Хитой ўртасида Россия иштирокида ўтказилиши режалаштирилаётган уч томонлама учрашувнинг формати ва кун тартиби бўйича келишмовчилик юзага келди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, Пекин учрашувни олдиндан белгиланган сценарий бўйича ўтказмоқчи, унга кўра етакчилардан ҳар бири тайёрланган баёнотни ўқиб беради ва томонларда эркин муҳокама қилиш имконияти деярли қолмайди. Трамп маъмурияти эса, аксинча, эркинроқ фикр алмашишни талаб қилмоқда.
Музокаралар Хитойда бўлиб ўтадиган APEC саммити доирасида ўтказилиши мумкин, бироқ формат ва кун тартиби бўйича келишмовчиликлар уларнинг ўтказилишини шубҳа остига қўймоқда, деб таъкидлайди газета.
Хитойлик амалдорнинг WSJ’га айтишича, агар саммитга дастлабки тайёргарлик келишилган кун тартиби ва "олдиндан белгиланган натижани" таъминласа, Пекин уч томонлама учрашувни ўтказишга тайёр.
Учрашув 18–19 ноябр кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АТЭС) саммити доирасида ўтказилиши режалаштирилган.