2 декабрь куни Украина мудофаа вазири Рустем Умеров америкалик ҳамкасби Ллойд Остин билан телефон орқали мулоқот ўтказганини маълум қилди.
Сиёсатчи бу ҳақда Facebook тармоғидаги саҳифасида ёзган.
Умеров америкалик ҳамкасби билан “жанг майдонидаги ҳозирги вазият, Украина Қуролли кучларининг асосий муаммолари ва эҳтиёжлари”, шунингдек, “2025 йил учун стратегик режалаштириш” масалаларини муҳокама қилди.
“Рамштайн форматидаги навбатдаги учрашувни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди ва унинг ҳамкорлари мудофаа салоҳиятимизни янада мустаҳкамлаш ва ғалабани яқинлаштиришга ёрдам берадиган ечимлар устида ишлашда давом этмоқда”, — дея қўшимча қилди Умеров.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ бошчилигидаги Рамштайн формати 2022 йил баҳорида Россия-Украина уруши бошланганидан кейин Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни мувофиқлаштириш учун яратилган бўлиб, ташаббус 50 дан ортиқ давлатни бирлаштирган.