Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ ва Украина кун охиригача келишувга эришмоқчи

АҚШ ва Украина кун охиригача келишувга эришмоқчи

АҚШ ва Украина кун охиригача “бизни тинчликка яқинлаштирадиган келишув”га эришиши мумкин. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби маълум қилди.

Шу билан бирга, Рустем Умеров Берлиндаги музокараларни "конструктив ва самарали" деб атади. Унинг сўзларига кўра, "реал тараққиётга эришилган".

"Биз кун охиригача бизни тинчликка яқинлаштирадиган келишувга эришамиз, деган умиддамиз", — дея қўшимча қилди Умеров.

Умеров, шунингдек, Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер бошчилигидаги АҚШ делегацияси Украинага узоқ муддатли тинчлик келишувига элтувчи йўлни топишда ёрдам бериш учун ниҳоятда самарали иш олиб бораётганини таъкидлади.

Киритилди: 22:54 15.12.2025. Ўқилди: 1455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!