АҚШ ва Украина фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича келишув доирасида биринчи инвестиция битимини тузди. Reuters маълумотларига кўра, келишув Украина миллиардери Геннадий Буткевич томонидан ташкил этилган қўшма инвестиция платформасига қарийб 30 миллион доллар сармоя киритишни назарда тутади.
Платформа уран, бериллий, цирконий ва камёб металларни қазиб олиш лойиҳаларини амалга оширади.
Бу Киев ва Вашингтон ўртасидаги келишув доирасидаги биринчи амалий қадам ҳисобланади. Унга кўра, Украина янги фойдали қазилма лойиҳаларидан олинадиган даромаднинг ярмини қўшма жамғармага йўналтиради. АҚШнинг ҳиссаси эса ҳарбий ёрдам шаклида ҳам ҳисобга олиниши мумкин.