"Чунки Трампга рад жавоби бериб бўлмайди, Россия эса санкциялар босими сабаб рад эта оладиган ҳолатда эмас", дея ёзмоқда агентлик Кремлга яқин манбасига таяниб.
Reuters'нинг тахминича, томонлар ҳаво ҳудудида босқичма-босқич сулҳ бўйича келишувга эришиши мумкин. Шунингдек, Путин “иккала томонга ҳам ўз обрўсини сақлаб қолишга ёрдам бериши мумкин бўлган ядровий битим” таклиф қилган. Ядро қуролларини назорат қилиш бўйича янги келишув, амалдаги битим ўрнини босади.