Уиткофф яқинда шундай баёнот берди: Трамп маъмурияти Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушга нисбатан “ярми йўқ” ёндашувни истамайди, балки ҳар томонлама ечимга интилади — “All or nothing” (“Ҳаммаси ёки ҳеч нарса”). Axios манбасига кўра, Қатар ва АҚШ айнан шундай кенг қамровли тинчлик режасини ишлаб чиқмоқда. У Ғазода урушни тўхтатиш ва ҲАМАС террорчилари қўлида қолган барча гаровдаги шахсларни озод қилишни назарда тутади.
📌 Қатар дипломатик ҳал қилишда муҳим роль ўйнаб келмоқда ва ҳозирги уруш давомида бир неча бор воситачилик қилган.
Axios хабарига кўра, АҚШ ва Қатар яқин икки ҳафта ичида ўз режасини уруш қилаётган томонларга тақдим этишни хоҳламоқда. Бироқ Исроилдаги манба бу режага нисбатан шубҳа билдиради ва уни “маъносиз” деб атаган — “чунки ҲАМАС уни ҳеч қачон қабул қилмайди”. Манбанинг айтишича, томонлар ўртасидаги тафовут жуда катта.
Шунга қарамай, дипломатик йўл билан нимагадир эришиш учун ҳали вақт бор. Исроил ҳукумати армияга Ғазо шаҳрини эгаллашга тайёргарлик кўришни буюрган бўлса-да, бу тайёргарлик ҳафталар давом этади. Тахминан бир миллион фаластинлик тинч аҳолини эвакуация қилиш, гуманитар таъминот ва ҳарбий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш зарур. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху ҳукумат йиғилишида агар музокараларда муваффақият бўлса, ҳарбий операция кечиктирилиши мумкинлигини билдирган.