Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

АҚШ Адлия вазирлиги хабар беришича, ер ости туннели Мексиканинг Тихуана шаҳри ва Сан-Диегодаги Buy 4 Less дўконини боғлаган.

Туннелнинг умумий узунлиги қарийб 600 метрни ташкил этади.

Операция натижасида 45 миллион долларлик 1029 кг наркотик, ўқ-дори ва ҳужжатлар мусодара қилиниб, 4 киши ҳибсга олинган.

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Идора маълумотларига кўра, бу йўналиш АҚШга гиёҳванд моддалар контрабандаси учун мўлжалланган эди.

Киритилди: Бугун 17:37. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!