Эроннинг Илам вилоятида АҚШ ва Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган 54 кишининг жасадлари устида суд-тиббий экспертизалар ўтказилди, шундан сўнг уларни дафн этишга рухсат берилди.
Бу ҳақда Khabar Fouri Илам вилоят суд-тиббий экспертизаси департаментига таяниб хабар берди.
"Ўлганларнинг 10 нафари тинч аҳоли вакиллари, жумладан, аёллар ва болалар", дейилади баёнотда. Шунингдек, ўлганларнинг 49 нафари эркаклар эканлиги таъкидланган.