АҚШ ва Исроилнинг ҳужумлари натижасида 28 февралдан бери 700 дан ортиқ эронлик ҳалок бўлган.
Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) баёнотида айтилган, унинг матни Эрон давлат телерадиокомпанияси томонидан тарқатилган.
Аввалроқ Эрон Қизил Ярим Ой Жамияти АҚШ-Исроил қўшма ҳарбий операцияси бошланганидан бери 787 киши ҳалок бўлгани, шунингдек, 504 та нишонга 1039 та зарба берилгани ҳақида хабар берган эди.