АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудига ҳаво ҳужумлари ҳарбий операция бошланганидан бери 15 000 тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
"АҚШ ва Исроил режими томонидан мамлакатимизга қарши жорий этилган уруш бошланганидан бери 15 000 дан ортиқ Эрон фуқароси яраланган", дейилади баёнотда.
Вазирлик маълумотларига кўра, жароҳатланганларнинг 12 495 нафари аллақачон тиббий ёрдам олган ва уйига юборилган. 670 та тиббий операция ўтказилган ва 1682 нафари касалхонада даволанмоқда.
Аввалроқ, Исроил Теҳрондаги нишонларга қарши янги ҳужумлар тўлқинини бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Кеча Исроил кучлари Ливандаги "Ҳизбуллоҳ"нинг 700 дан ортиқ нишонларига ҳужум қилишди.