МАГАТЭ Бошқарувчилар Кенгашининг Эронга қарши резолюциясини АҚШ, Буюк Британия, ГФР ва Франция ҳукумати қўллаб-қувватлади.
Ғарб давлатлари қўшма баёнот билан чиқди, дейилади Буюк Британия ҳукумати сайтида.
Мамлакатлар Теҳронни ядро материалларидан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар бўйича маълумотларни МАГАТЭга тақдим этмагани учун қоралади. Ғарб давлатлари Ислом Республикасини МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилишга чақирди.