АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик яқин вақт ичида муайян ечим топиши мумкин. Бу ҳақда Америка президенти Дональд Трамп журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.
Оқ уй раҳбари Вашингтон ва Теҳрон ўртасида айни пайтда музокаралар давом этаётгани ҳақидаги саволга салбий жавоб берди.
«Менимча, ҳозир биз улар билан музокара олиб бормаяпмиз», — деди Трамп.
Шу билан бирга, АҚШ президенти Эрон билан боғлиқ вазият узоққа чўзилмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, яқин орада можаро у ёки бу тарзда ўз ечимини топиши мумкин.
Бироқ Трамп вазият қандай йўл билан ҳал қилинишига аниқлик киритмади.