Битим Ҳўрмуз бўғозининг зудлик билан очилишини ва АҚШ томонидан Эронга қарши денгиз блокадаси бекор қилинишини назарда тутади, деб хабар бермоқда ахборот агентликлари Қўшма Штатлар маъмурийиятидаги манбаларига таяниб.
Бундан ташқари, Доналд Трампнинг маълум қилишича, Эрон ядровий қуролга эгалик қилмайди. Расмий Теҳрон ҳозирча бу маълумотни тасдиқлагани йўқ.
"Эроннинг музлатиб қўйилган маблағларини очиш ва Теҳронга қарши санкцияларни юмшатиш “муайян талаблар”нинг бажарилишига боғлиқ бўлади", — дея Вашингтон расмий вакилининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Reuters.
"Меморандум АҚШ президенти Доналд Трамп, вице-президент Жей Ди Вэнс ва Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Ғолибоф томонидан электрон шаклда имзоланди", деб хабар берди Оқ уй.
Битимни расмий имзолаш маросими 19 июнга белгиланган, у Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Жаҳон бозорлари ушбу хабарларга ўсиш билан, нефт нархлари эса пасайиш билан муносабат билдирди.