АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги ҳусийларнинг қурол омборларига зарба берди. Бу ҳақда AP хабар берди.
Агентликнинг Пентагонга таяниб хабар беришича, Қўшма Штатлар ва Буюк Британия ҳарбий самолётлари Яман пойтахти Сананинг бир неча ҳудудларида ҳусийларнинг қурол-яроғ омборларига ҳужум қилган.
Маълумотларга кўра, ушбу омборларда Қизил денгиз ва Адан кўрфазининг халқаро сувларида ҳаракатланувчи кема ва танкерларни йўқ қилиш учун фойдаланилган қурол-яроғ заҳиралари бўлган.
Ҳусийларга алоқадор Аl Masirah телеканали АҚШ ва Британия ҳаво ҳужумлари Санадаги Эс-Сабин ҳудудига берилгани ҳақида хабар берди. Шунингдек Сананинг Наҳдайн ва Ал-Ҳафа ҳудудлари ҳам ҳужумга учраган.