АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ходимларининг бутун дунё бўйлаб 10 мингдан ортиқ кишидан фақат кичик қисмини сақлаб қолиш ниятида, деб хабар беради BBC.
Фақат 294 киши ўз ўринларини сақлаб қолади.
Хусусан, агентлик 30 баравардан ортиқ қисқартирилгач, Африка бюросида атиги 12 киши, Осиё бюросида эса саккиз киши қолади, дея хабар беради Reuters тўртта манбага таяниб.
USAIDнинг баъзи ходимлари ишдан бўшатиш тўғрисида билдиришномаларни олишни бошлаган.
Шу ҳафта агентлик сайтида USAIDнинг деярли барча ходимлари жума куни бутун дунё бўйлаб маъмурий таътилга чиқарилиши ҳақида хабардор этилди.
USAID ва хорижий ёрдам дастурлари тўхтатилган ва агентлик амалда АҚШ Давлат департаменти назоратига ўтган.