"Бу ҳақда Байден маъмурияти Украинага кўрсатилган ҳарбий ёрдам ҳақидаги сўнгги ҳужжатларни ошкор қилган пайтда маълум бўлди", деб ёзади нашр.
Қўшма Штатлар маблағларни дрон ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун эҳтиёт қисмлар сотиб олишга йўналтирган. Шунингдек, АҚШ украин ҳарбийларига дрон ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқишда ёрдам бериш учун Америка разведкаси ходимларини Украинага юборган.
Қайд этилишича, Вашингтоннинг қўллаб-қувватлаши туфайли Украина ўз ҳудудида янги авлод дронларини ишлаб чиқаришни бошлашга ва уни кенгайтиришга муваффақ бўлган. АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан бу ёрдам урушнинг боришига "ҳақиқий стратегик таъсир" кўрсатганини таъкидлади.