Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Украинани ёшларни урушга жалб қилишга чақирмоқда

АҚШ Украинани ёшларни урушга жалб қилишга чақирмоқда

Украина 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшларни Россияга қарши курашда ҳарбий сафларига қўшиши керак, деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

Унинг таъкидлашича, жанг майдонида ўқ-дорилар ва қурол-яроғдан ташқари одамлар бўлиши муваффақият калити бўлган.

Блинкен Рейтер агентлигига берган интервьюсида «Бу жуда оғир қарорлар», деди, «Аммо, масалан, ёшларни жангга жалб қилиш, бизнингча, кўпчиликнинг фикрича, зарур. Айни пайтда 18-25 ёшлилар жангда қатнашмаяпти.»

Москва Украинага кенг миқёсли бостириб киришини бошлаганига икки ярим йилдан кўпроқ вақт ўтди, украиналик ҳарбийлар чарчоқ ва етарлича тайёргарликдан ўтган захиралар йўқлиги сабабли ишчи кучи етишмовчилигига дуч келмоқда.

Аммо президент Владимир Зеленский маъмурияти шу пайтгача 25 ёшгача бўлганларни ҳарбий хизматга чақиришга қаршилик кўрсатмоқда.

Киритилди: 22:48 05.12.2024. Ўқилди: 1647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!