Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашдан воз кечмади ва уни давом эттириш ниятида

АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашдан воз кечмади ва уни давом эттириш ниятида

Қўшма Штатлар ҳеч қачон Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатмаган ва буни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Тэмми Брюс брифингда айтиб ўтди. Америка маъмуриятининг Киевга қурол етказиб беришни давом эттириш режаларига изоҳ бериш сўровига жавобан Брюс сўнгги паузани АҚШ ҳукуматининг "янги ёндашуви ёки позицияси" сифатида баҳоламаслик кераклигини айтди. "Биз Украинанинг энг катта тарафдори бўлганмиз ва шундай бўлиб қоламиз" - деди Брюс ва АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти украиналикларнинг ўзларига керакли нарсаларга эга бўлиши ҳақида қайғуришини тушунтирди. "Биз уларга ёрдам бермоқдамиз ва ёрдам беришда давом этамиз. Вазият анча оғир ва бу бизнинг позициямиз, ҳар доим шундай бўлган. Вазият ойдинлашганидан хурсандман", - деди Давлат департаменти матбуот котиби.

Киритилди: 09:55 09.07.2025. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!