АҚШ Давлат департаменти Украина учун мўлжалланган, жумладан, иқтисодий ва гуманитар ёрдам маблағларининг бир қисмини музлатиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Politico Оқ уй маъмуриятидаги манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Келишув январ ойида президент Дональд Трамп томонидан киритилган хорижий ёрдамга нисбатан умумий чекловлардан истиснолар рўйхатини кенгайтиришни ўз ичига олади. Ҳозирча бундай истиснолар фақат миналардан тозалаш ва гиёҳвандликка қарши кураш каби "ҳаётий" ёрдамга нисбатан қўлланилган. Ҳозир Украинанинг демократик институтлари, фуқаролик жамияти, иқтисодиётни тиклаш ва соғлиқни сақлашни молиялаштирадиган қўшимча чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда.
Шу билан бирга, манбаларнинг қайд этишича, аввалроқ Конгресс бу мақсадлар учун 4 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратганига қарамай, Киевга ҳарбий маблағлар ажратилиши сўроқ остида қолмоқда.
Украина масаласи бўйича Трамп маъмурияти ичида келишмовчиликлар давом этмоқда. Президентнинг ўзи яқинда Владимир Зеленскийга қарши қаттиқ гапирди ва Россия билан музокаралар олиб боришга интилмоқда, Вашингтон БМТда Россия босқинини қораловчи резолюцияни блоклашга уринди. Бироқ, айрим юқори мартабали амалдорлар, жумладан, Россия ва Украина бўйича махсус элчи Кейт Келлог ва Давлат котиби Марко Рубио Киевни қўллаб-қувватлашни давом эттириш тарафдори.
Демократ сенатор Жан Шахин Трамп маъмуриятини Украина учун имтиёзларни кўриб чиқиш жараёнини тезлаштиришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Америка ёрдамининг музлатилиши аллақачон жиддий оқибатларга олиб келган, жумладан, Польшадаги украиналик қочқинларга тиббий ёрдам кўрсатиш тўхтатилган.