АҚШ томонидан 725 миллион долларлик ўқ-дорилар ва ҳарбий техникалар яқин кунларда Украинага топширилади, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги АҚШнинг юқори мартабали расмийларига таяниб.
Уларнинг сўзларига кўра, ёрдам Украина Қуролли кучларига қарши ҳужумни давом эттириш имконини бериш учун мўлжалланган. Агентликнинг аниқлик киритишича, янги ёрдам пакети тафсилотлари исталган вақтда ўзгариши мумкин.