АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Киевга айрим турдаги қуролларни етказиб беришни қайта тиклади.
Бу ҳақда Associated Press агентлиги манбаларга таяниб, хабар бермоқда.
Уларнинг маълумотларига кўра, ҳозирда Украинага 155 мм калибрли снарядлар ва GMLRS юқори аниқликдаги ўқ-дорилари юборилмоқда.
Аввалроқ Америка ОАВлари Киевга ҳарбий ёрдам етказилиши тўхтатилган вақтда қуроллар Польшадаги омборларда бўлганини хабар қилган эди.
Ўз навбатида Reuters агентлиги икки манбага таяниб хабар беришича, ўтган ҳафтада қурол-яроғларнинг айрим турларини етказиб бериш тўхтатилгани, афтидан, АҚШ ҳарбий заҳиралари ҳаддан ташқари камайиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар билан боғлиқ эди.