Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Украинага қурол етказиб беришда давом этмоқда

АҚШ Украинага қурол етказиб беришда давом этмоқда

АҚШ раҳбарияти вакиллари ҳозирча Украинага қурол етказиб беришни чеклашга розилик бермаган.

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги расмийларга таяниб хабар бермоқда.

Уларнинг маълумотларига кўра, Киевга қурол етказиб беришни қисқартириш Россия томони томонидан ўт очишни тўхтатиш шартларидан бири бўлган, бироқ Оқ уй ҳозирча бу борада бир қарорга келмаган.

"Оқ уй аввалроқ Украинага ёрдам беришни тўхтатган эди. Украинага босим ўтказиш мақсадида қурол-яроғ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган. Аммо ҳозирча АҚШ ҳеч қандай чекловларга рози бўлмади", — дея хабар беради агентлик.

АҚШ президенти Дональд Трамп март ойи бошида Вашингтон Киевга разведка маълумотларини етказиб беришни қайта бошлагани ва ҳозирда Россия маҳсулотларига қўшимча божлар жорий этиш ва Россияга қарши санкцияларни кучайтириш масаласини кўриб чиқаётганини айтди.

Киритилди: 16:35 23.03.2025. Ўқилди: 899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!