Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Украинага 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам юборади

АҚШ Украинага 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам юборади

АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 275 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини юборади. Бу ҳақда номи ошкор қилинмаган америкалик расмий шахсларга таяниб, Associated Press хабар берди.

Тўплам таркиби бўйича батафсил маълумотлар ҳозирча эълон қилинмаган. АҚШ Давлат департаменти Украинага 100 миллион долларлик мудофаа ускуналари ва хизматларини сотишга рухсат берган. Бу транспорт воситаларини капитал таъмирлаш, техник қўллаб-қувватлаш, ўқитиш ва “логистиканинг бошқа тегишли жиҳатлари”ни ҳам ўз ичига олади.

Бундан ташқари, Вашингтон ва Киев Украина учун 20 миллиард долларлик кредит шартлари бўйича музокараларнинг “илғор босқичи”да турибди. Кредитни тўлаш Россиянинг Украинага босқинидан сўнг музлатилган Россия Марказий банки активлари ҳисобидан амалга оширилади.

Associated Press билан суҳбатлашган икки манбага кўра, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмурияти жараённи йил охиригача якунлашга интилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:03. Ўқилди: 203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!