АҚШ Давлат департаменти Украинага 180 миллион долларлик ҳаво ҳужумидан мудофаа ускуналарини сотишга рухсат берди.
Бу ҳақда Пентагоннинг ҳукуматлараро шартномалар бўйича ҳарбий техника ва қурол-яроғларни хорижга етказиб беришга масъул бўлган Хавфсизлик бўйича ҳамкорлик агентлиги маълум қилди.
Баёнотда айтилишича, аввалроқ Украина “ходимларни тайёрлаш, АҚШда ишлаб чиқарилган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига хизмат кўрсатиш ва қайта тиклаш мақсадида асбоб-ускуналар ва хизматлар сотиб олиш бўйича сўров юборган”.
Ҳужжатда айтилишича, Украинага асбоб-ускуналар ва хизматлар сотилиши “унинг жорий ва келажакдаги таҳдидларни қайтариш қобилиятини кучайтиришга” хизмат қилади. Шу билан бирга, АҚШ расмийлари сотув “АҚШ ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлик мақсадларига мос келишини” таъкидламоқда.
“Ушбу ускуна ва хизматларни сотиш таклиф қилиниши минтақадаги асосий кучлар мувозанатини бузмайди”, дейилади баёнотда.
Асосий пудратчилар Американинг Sierra Nevada Corporation и V2X, Inc. компаниялари, шунингдек, Украинанинг Radionix и Systems Electronic Export компаниялари бўлади. Ҳужжатда "таклиф этилаётган битимни амалга ошириш Украинага қўшимча АҚШ ҳукумати вакиллари ёки пудратчиларни жойлаштиришни талаб қилмайди”, деб тушунтирилган.