Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Туркияга қирувчи самолёт бериши мумкин

АҚШ Туркияга қирувчи самолёт бериши мумкин

Бир неча йил аввал АҚШ Конгресси Анқара Россиядан С-400 тизими сотиб олгани боис Туркияга F-35 қирувчи самолётлари етказиб беришни тўхтатган эди. Энди ушбу масала қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бу маълумотни Turkiye” газетаси Америка парламенти тадқиқот хизмати ҳисоботига таяниб келтирган.

2017 йил Туркия РФ билан замонавий полк тўплами хариди бўйича шартнома имзолаган. Ўз навбатида Вашингтон Анқарадан ўзининг Патриот ракетаси фойдасига Россия ҳаво мудофааси тизимидан воз кечишни сўради, аммо қардошларимиз бутаклифга рози бўлмади. Жавобан F-35 дастуридан чиқариб юборилган Туркия, қўшимчасига, CААТСА (Американинг рақибларга қарши санкция йўли билан курашиш тўғрисидаги қонуни) доирасида мудофаа саноати раҳбарларига нисбатан қўлланган санкцияга ҳам дучор бўлди.

Шу тариқа меморандум Туркияга нисбатан бекор қилиниб, мазкур учоқ лойиҳаси бўйича ҳужжат қолган еттита ҳамкор – Буюк Британия, Италия, Нидерландия, Австралия, Дания, Канада ва Норвегия билан амал қилмоқда.

– Яқинда АҚШ Конгресси тадқиқот хизмати F-35 бўйича янги ҳисобот тайёрлади, – дейилади нашр тарқатган хабарда. – Мазкур ҳужжатда Туркия дастурнинг Буюк Британия ва Канада каби асосий саккиз ҳамкоридан бири экани таъкидланган.

Киритилди: 17:13 12.02.2025. Ўқилди: 928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!