Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Тайванни мудофаа бюджетини тасдиқлашга ундаяпти

АҚШ Тайванни мудофаа бюджетини тасдиқлашга ундаяпти

Қўшма Штатларнинг Тайвандаги дипломати Реймонд Грин орол парламентини 40 миллиард долларлик ҳарбий бюджетни тезроқ қабул қилишни сўради. Унинг сўзларига кўра, Украина ва Яқин Шарқдаги урушлар туфайли "HIMARS" тизимлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ва дронларга дунёда талаб жуда катта. Агар бюджет кечикса, Тайван қурол етказиб бериш навбатидан қуруқ қолиши ҳеч гап эмас.

Тайван президенти Лай Чинг-те Хитой таҳдидига қарши туриш учун ҳам АҚШ қуролларини сотиб олиш, ҳам маҳаллий дронларни ишлаб чиқаришни кучайтириш ниятида. Бироқ парламентдаги мухолифат ҳукуматдан харажатлар бўйича аниқроқ ҳисобот талаб қилиб, бюджетни тасдиқлашни кечиктиряпти. Вашингтон вакили эса бу бюджетнинг қабул қилиниши халқаро ҳамжамият учун муҳим сигнал бўлишини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 13:15. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!