Америка Қўшма Штатлари Тайванга M1A2T Abrams танкларининг иккинчи партиясини етказиб берди.
Бу ҳақда Taipei Times газетаси хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, 42 та танк якшанба куни етиб келган ва улар орол шимоли-ғарбидаги Синьчжу округидаги танк тайёрлаш бўлимига ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, 2,2 миллиардга 108 та Abrams танкини сотиш бўйича келишув 2019 йилда Тайваннинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида Вашингтон томонидан тасдиқланган эди. 38 та машинанинг биринчи партияси 2024 йил охирида етказиб берилган ва "Ханьгуан 2025" машғулотларида аллақачон фойдаланилган.
Учинчи ва охирги партия (28 та танк) 2026 йилда етказиб берилиши кутилмоқда.