Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Тайванга 11,1 млрд долларлик қурол сотмоқчи

АҚШ Тайванга 11,1 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Хитойнинг тобора ортиб бораётган ҳарбий босими шароитида АҚШ Тайванга 11,1 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади, деб хабар бермоқда Reuters.

Агентликнинг қайд этишича, Тайванга қурол сотиш АҚШ президенти Доналд Трампнинг ҳозирги маъмурияти давридаги шу каби иккинчи қарор бўлиб, Пекиннинг Тайванга қарши ҳарбий ва дипломатик босимни кучайтираётган бир пайтда юз берди.

Тайван Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, таклиф қилинган пакет саккиз турдаги қуролни, жумладан, HIMARS ракета тизимлари, гаубисалар, Javelin танкка қарши ракеталари, Аltius дронлари ва ҳарбий жиҳозлар учун эҳтиёт қисмларни қамраб олади.

Тайван Қўшма Штатларга миннатдорлик билдириб, битим оролга "тезкор тарзда кучли тийиб туриш салоҳиятини яратишга" ёрдам беришини маълум қилди.

Киритилди: 23:25 18.12.2025. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!