Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ тарихда илк бор энг кучли паспортлар рейтингининг биринчи ўнталигидан тушди

АҚШ тарихда илк бор энг кучли паспортлар рейтингининг биринчи ўнталигидан тушди

Henley & Partners маълумотларига кўра, АҚШ паспорти 20 йил ичида илк бор дунёдаги энг кучли паспортлар рўйхатининг ТОП-10лигидан чиқди. 2024 йилда АҚШ фуқаролари 188 давлатга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган бўлса, 2025 йилда бу рақам 180 тага тушиб, мамлакат 12-ўринни эгаллади.

АҚШ паспорти 2014 йилда 1-ўринда бўлган, сўнгги йилларда эса қатор сабаблар туфайли пасайиш кузатилган. Жумладан, Бразилия билан визасиз режим бекор қилинди, Хитой Европа давлатларига визасиз кириш ҳуқуқини бериб, АҚШни рўйхатдан чиқарди, шунингдек, Папуа – Янги Гвинея, Мьянма ва Вьетнам визалар бўйича талабларни кучайтирди.

Рейтингнинг юқори қисмида Сингапур (193 давлат) етакчилик қилмоқда. Ундан кейин Жанубий Корея (190) ва Япония (189) жойлашган. Кейинги ўринларда Германия, Италия, Люксембург, Испания ва Швейцария (188) турибди.

Ушбу рейтинг маълумотларига кўра, 2025 йилда, 62 мамлакатга визасиз кириш мумкин бўлган Ўзбекистон паспорти 72-ўринга кўтарилди.

Қуйи қисмида эса Афғонистон (24 давлат), Сурия (26) ва Ироқ (29) паспортлари дунёдаги энг чекланган саёҳат имкониятларига эга бўлган ҳужжатлар ҳисобланади.

Маълумотлар Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси (IATA) базасига асосланиб, 199 та паспорт ва 227 та йўналишни қамраб олган.

Киритилди: 08:42 21.10.2025. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!