Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Суриянинг янги президентига суиқасд қилиниши хавфи борлигини билдирди

АҚШ Суриянинг янги президентига суиқасд қилиниши хавфи борлигини билдирди

"Биз Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа атрофида ҳимояни мувофиқлаштиришимиз зарур. Вашингтон аш-Шараанинг хавфсизлигидан хавотирда, чунки унинг инклюзив бошқарувни тарғиб қилиш ва Ғарб билан алоқаларни йўлга қўйиш ҳаракатлари уни экстремистлар томонидан суиқасд нишонига айлантириши мумкин", — деди Қўшма Штатлар президентининг Сурия бўйича махсус вакили Томас Берк.

У, шунингдек, Исроил ва Суриянинг янги ҳукумати ўртасидаги зиддиятга алоҳида тўхталиб ўтди.

"Умид қиламизки, Аҳмад аш-Шараа ҳукумати ва Исроил икки ўртада ҳарбий тўқнашув юз бериши томонлар учун даҳшатли оқибатларга олиб келишини яхши тушунади. Ишончим комилки, бизнинг манфаатларимиз ва аш-Шараа манфаатлари ўхшаш. У ақлли ва нима қилаётганини аниқ билади", — дея фикр билдирди Берк.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг ўрталарида АҚШ президенти Доналд Трамп Сурияга нисбатан санкцияларни бекор қилганини эълон қилган ва Ар-Риёдда Аҳмад аш-Шараа билан учрашган эди. Шундан сўнг Европа Иттифоқи ҳам Дамашққа қарши санкцияларни бекор қилганди.

Киритилди: 20:25 12.06.2025. Ўқилди: 814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!