АҚШ президенти маъмурияти Доналд Трампнинг ваъдасидан сўнг Сурияга қарши санкцияларни бекор қилиш бўйича илк қадамларни ташлади.
АҚШ Молия вазирлиги Сурияда илгари тақиқланган операцияларга расман рухсат берувчи умумий лицензия берди . Бу лицензия Сурияга нисбатан санкцияларни амалда бекор қилади.
Давлат котиби Марко Рубио: “Бугунги ҳаракат президентнинг Сурия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги янги муносабатлар бўйича қарашларини амалга оширишдаги биринчи қадамдир”, деди.
Лицензия президент Аҳмад ал-Шара бошчилигидаги Сурия ҳукумати , шунингдек, марказий банк ва давлат корхоналари иштирокидаги операцияларни амалга ошириш имконини беради.