Бугун 6 февраль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Суриядан жуфтакни ростламоқда

АҚШ Суриядан жуфтакни ростламоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги Суриядан барча қўшинларини олиб чиқиш режаларини тайёрламоқда.

Бу ҳақда NBC News телеканалига АҚШ Мудофаа вазирлиги вакиллари маълум қилди.

Расмийларга кўра, президент Доналд Трамп ва Вашингтон маъмуриятининг 10 га яқин вакили яқинда АҚШ қўшинларининг Суриядан тўлиқ олиб чиқилишидан манфаатдор эканини билдирган.

АҚШнинг янги маъмуриятининг бу баёноти Пентагон расмийларини бу қадамни 30, 60 ёки 90 кун ичида амалга ошириш режаларини ишлаб чиқишга ундади.

Киритилди: 23:35 05.02.2025. Ўқилди: 2146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!