АҚШ қуролли кучлари Сурия шимолида ўтказган рейд давомида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи етакчиларидан бирини йўқ қилди.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги маълум қилди.
Баёнотда келтирилишича, операция Сурия шимолидаги Ал-Боб шаҳри яқинида ўтказилган. Қайд этилишича, рейд давомида “ИШИДнинг юқори мартабали раҳбари” ҳамда унинг гуруҳ билан алоқадор бўлган икки ўғли йўқ қилинган. Ҳужжатда таъкидланганидек, учаласи ҳам "АҚШ, коалиция кучлари ва Суриянинг янги ҳукуматига таҳдид солган".
"Биз ИШИД террорчилари қаерда фаолият юритмасин, уларни тинимсиз таъқиб қилишда давом этамиз", деди АҚШ қуролли кучлари раҳбари Майкл Курилла. “Бизнинг ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимиз билан биргаликда АҚШ Марказий қўмондонлиги минтақага, иттифоқчиларимизга ва ватанимизга таҳдид солаётган ИШИД террорчиларининг бардавом мағлубияти тарафдори”, - деди у.