Манхэттен федерал судяси Дейл Хо президент Доналд Трамп маъмуриятининг 2800 дан ортиқ Яман фуқаролари учун вақтинчалик ҳуқуқий ҳимоя (TPS) мақомини бекор қилиш режасини блоклади. Ушбу мақом яманликларга Қўшма Штатларда қонуний яшаш ва ишлаш имконини бериб келаётган эди.
Судья ўз қарорида ички хавфсизлик вазирлиги собиқ раҳбари Кристи Ноэм қонунда белгиланган тартибда тегишли ҳукумат идоралари билан маслаҳатлашмасдан туриб дастурни тугатишга қарор қилганини таъкидлади. Ички хавфсизлик вазирлиги вакили ушбу қарорга эътироз билдириб, Яман фуқароларининг АҚШда қолиши миллий манфаатларга жавоб бермаслигини ва якуний сўз "фаол судялар"да эмас, ҳукуматда бўлишини айтди.
Ҳозирда 2810 нафар Яман фуқароси TPS мақомига эга ва яна 425 кишининг аризаси кўриб чиқилмоқда. Трамп маъмурияти жами 13 та давлат учун бундай имтиёзли мақомни бекор қилишга уриниб келган, бироқ суд қарорлари туфайли бу ҳаракатлар бир неча бор тўхтатиб қолинганди.