Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ суди асраб олинган болаларни қул қилиб олган эр-хотинни 150 йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм қилди

АҚШ суди асраб олинган болаларни қул қилиб олган эр-хотинни 150 йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм қилди

АҚШнинг Ғарбий Виржиния штатида оқ танли эр-хотин асраб олинган беш нафар қора танли фарзандиларини фермада қул сифатида ишлатгани учун узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Беш нафар бола жиноятчилар қурбонига айланган.

Суд 64 ёшли Женни Кей Уайтфезерни 215 йилга, унинг 63 ёшли эри Дональд Ланзани эса 160 йилга озодликдан маҳрум қилди. Улар, шунингдек, 280 минг доллар товон пули тўлашлари керак бўлади, улар, жумладан, одам савдоси, болаларни қаровсиз қолдириш ва мажбурий меҳнатда айбдор деб топилди.

"Сиз бу болаларни бу ҳолатга, жаннатдек жойга олиб келдингиз ва улар учун дўзах бўлиб чиқди. Энди суд сизни дўзахга юбормоқда. Худо сизни кечирсин, чунки суд сизларни кечирмайди", - дея судья Мэри-Клер Экерснинг сўзларини келтиради NBC News.

Миннесотадан Ғарбий Виржинияга кўчиб ўтган эр-хотин уйсизлар бошпаналаридан болаларни асраб олди. Полиция уларнинг ҳаракатлари ҳақида Дональд болаларни шийпонга қамаб қўйганини кўрган қўшниларидан билиб олди.

Киритилди: 17:29 23.03.2025. Ўқилди: 1104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!