АҚШнинг стратегик нефть захираси 1982 йил октябридан бери энг паст даражани қайд этди.
РИА Новости АҚШ Энергетика вазирлиги маълумотларига таяниб хабар беришича, мамлакат стратегик нефть захираси 283,8 миллион баррелгача камайган.
"АҚШнинг стратегик нефть захираси 1982 йил октябридан бери энг паст даражани янгилаб, 283,8 миллион баррелга тушди", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бундан ҳам паст кўрсаткич сўнгги бор 1982 йил 22 октябрда якунланган ҳафтада кузатилган. Ўшанда захира ҳажми 283,393 миллион баррелни ташкил этган.