Мамлакат собиқ молия вазири Генри Полсон давлат қарзи бозорида содир бўлиши мумкин бўлган кескин таназзулнинг олдини олиш учун фавқулодда режа ишлаб чиқишга чақирди. Унинг таъкидлашича, АҚШ давлат қарзи 39 триллион долларга етган ва янги облигациялар сотувидан тушадиган маблағлар эски қарзларни ёпишга етмай қолиши мумкин. Бундай ҳолатда Федерал захира тизими доллар босиб чиқаришга мажбур бўлади, бу эса миллий валютанинг кескин қадрсизланишига олиб келади.
Полсон ушбу муаммони ҳал қилиш учун солиқларни ошириш ва бюджет харажатларини қисқартиришни таклиф қилмоқда. Унинг фикрича, Қўшма Штатлардаги эҳтимолий қарз инқирози 2008 йилги ипотека инқирозидан ҳам даҳшатлироқ оқибатларга олиб келиши мумкин. Дунё захираларининг қарийб 57 фоизи долларда сақланишини ҳисобга олсак, долларнинг қадрсизланиши бутун дунё молиявий тизими учун кутилмаган шок ва глобал иқтисодий тангликни келтириб чиқаради.