АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан бўлаётган музокаралар бўйича Теҳрон “ҳамма нарсага рози бўлганини” маълум қилди.
NewsNation нашрига берган интервьюсида Трампдан Оқ уйнинг Эрон билан келишувлари ҳақида сўралганида, у шундай жавоб берган:
«Улар ҳамма нарсага рози бўлишди», — деди АҚШ президенти.
Бу баёнот Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар давом этаётган бир пайтда айтилган. Ҳозирча Эрон томонидан мазкур даъво расман тасдиқланмаган.