Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Эрон билан 20 миллиард долларлик келишувни муҳокама қилмоқда — Axios

АҚШ Эрон билан 20 миллиард долларлик келишувни муҳокама қилмоқда — Axios

АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастурга доир янги келишув эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Axios манбалари хабар берди.

Маълумотларга кўра, агар Теҳрон бойитилган уран захираларидан воз кечса, Вашингтон Эроннинг 20 миллиард долларгача бўлган музлатилган активларини еркин ҳолатга қайтариши мумкин.

Музокаралар доирасида ураннинг бир қисмини мамлакат ташқарисига олиб чиқиш ҳамда Эроннинг ядровий дастурига қўшимча чекловлар жорий этиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Манбалар таъкидлашича, ҳозирча келишув бўйича якуний қарор қабул қилинмаган ва музокаралар давом этмоқда.

Киритилди: 22:15 17.04.2026. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!