Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Time журнали 2026 йилнинг нуфузли 100 кишиси рўйхатини эълон қилди

Time журнали 2026 йилнинг нуфузли 100 кишиси рўйхатини эълон қилди

Улар қаторида Трамп, Нетаняҳу, папа Лев XIV бор

Нашрнинг нуфузли одамлар рўйхати олтита бўлимни ўз ичига олади. Буларга “Артистлар”, “Пионерлар”, “Титанлар”, “Иконлар”, “Лидерлар” ва “Инноваторлар” киради.

“Лидерлар” бўлимидаги энг нуфузли шахслар орасида АҚШ президенти Доналд Трамп, Рим папаси Лев XIV, Мексика президенти Клаудия Шейнбаум, АҚШ давлат котиби Марко Рубио, Канада бош вазири Марк Карни, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу, Япония бош вазири Санаэ Такаичи, Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом, Нью Йорк мэри Зоҳран Мамдани, МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гросси, Хитой раҳбари Си Жинпин, SpaceX президенти Гвин Шотвелл ва бошқалар ҳам бор.

Time'нинг қайд этишича, Нетаняҳу бу рўйхатга бешинчи марта киритилмоқда. Доналд Трамп ва Си Жинпин ҳам журнал томонидан мунтазам равишда энг нуфузли одамлар рўйхатидан жой олиб келади.

Киритилди: Бугун 15:56. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!